1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тарихий буюмларни божхона ходимлари чет элга чиқарганми?

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида 2021 йил 25 август куни Туризм ва спорт вазирлиги Ислом цивилизацияси марказига 45 дона тарихий буюм топширди. Бу ҳақда “Zamon.uz” мухбири хабар берди.

Тарихий буюмларни божхона ходимлари чет элга чиқарганми?

 

 

Шунингдек, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Ислом цивилизацияси маркази фондига XIII–XIX асрларга оид 26 та қўлёзма ва китоблар ҳамда 19 та сопол буюмлар топширди. Эндиликда тарихий буюмлар Марказ музейи ҳамда кутубхонасидан ўрин олади.

 

 

Таъкидланишича, тарихий буюмлар 2017 йил Ўзбекистон ҳудудидан Россия Федерациясига олиб ўтилган маҳал ушлаб қолинган. Эътиборсизлик оқибатида миллий бойликни четга чиқишига имкон берган 2 нафар божхона ходимига жиноят иши қўзғатилган.

 

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ўткиржон Қодиров бу ҳақда: “Бу ҳолат юзасидан бизда тўлиқ текширув ишлари амалга оширилган. Бу ишга алоқадор бўлган ходимлар тегишли равишда жазоларини олган. Маданий бойликни чет элга олиб чиққан фуқаро ҳам қонуний жазосини олган” – деди.

 

 

Akram Xamroqulov

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика