1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 триллион 139 миллиард сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

 

“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 триллион 139 миллиард сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Лойиҳаларни молиялаштириш учун ушбу мавсумга 2 триллион 271 миллиард сўм ажратилган.

 

22 август куни бошланган овоз бериш босқичи 31 август соат 23:59 га қадар — 10 кун давом этди. Бу вақт давомида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларига юборилган.

 

Овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб 9 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди. Ғолиб бўлган лойиҳалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика