Тарғибот босқичи давомида лойиҳа муаллифлари саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиб, овоз бериш босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, овоз бериш босқичи 2024 йилнинг 2-мавсумидан бошлаб 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Шундан келиб чиқиб, овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш учун тарғибот босқичи жорий қилинди.


