Маҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 21 февраль куни 12:10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб кетган. Шундан сўнг “Наво” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Текшириш давомида 2019 йилда йигитнинг руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли клиникада даволлангани, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга уринганлиги аниқланган.
Ҳозирда текшириш давом этмоқда.


