1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тайванда уруш бошланиши мумкинми?

АҚШ марказий разведка бошқармаси директори орол атрофида қуролли можаро хавфи кучайиб боришини тахмин қилди.

Тайванда уруш бошланиши мумкинми?

 

Тайвань атрофида қуролли можаро хавфи ушбу ўн йилликда кучаяди. Бу ҳақда АҚШ марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс маълум қилди

 

"Мен буни ой ёки йиллар билан ўлчамаган бўлардим. Ҳеч ким ХХР раҳбариятининг Тайванни назорат қилишга интилишига паст баҳо бермаслиги керак", — деган амалдор.

 

МРБ раҳбарининг фикрича, Пекин 2027 йилда уруш бошлаши учун қуролли кучларни тайёрлашда давом этмоқда.

 

Маълумот ўрнида, Тайвань 1949 йилдан буён ўз администрацияси томонидан бошқарилади. Ўшандан бери у аввалги Хитой Республикаси байроқ ва айрим давлат рамзларини сақлаб келади. ХХР расмий позицияга кўра, Тайвань Хитой провинцияларидан бири саналади. Бу БМТ ва дунёнинг деярли барча давлатлари томонидан тан олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика