1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

Бу ҳақда Эрон Атом агентлиги маълум қилди.

Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

Эрон Атом энергияси агентлиги АҚШ томонидан Натанз ва Фордо ядровий объектларига уюштирилган ҳужумлардан сўнг ҳам уранни бойитиш жараёни тўхтатилмаслигини маълум қилди.

 

Реутерс келтирган баёнотга кўра, Эрон ўз ядровий инфратузилмаси ва саноат ривожланишини тўхтатишга йўл қўймайди. Агентлик бу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бузилиши деб баҳолаган.

 

Шунингдек, Эрон томони Халқаро атом энергияси агентлигини (МАГАТE) АҚШ ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаётганликда айблади. Теҳрон ядровий фаолиятини халқаро босимларга қарамай давом эттиришини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика