1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

“Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир”

Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашди.

“Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир”

Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти Отабек Умаров Telegram раҳбари Павел Дуров билан учрашди.


Қайд этилишича, жорий ҳафтада Павел Дуров ва унинг акаси Николай  Ўзбекистонга ташриф буюрган. 


“Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз.


Телеграм ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради. 


Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди. Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Телеграм фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман”, деб ёзди Умаров ўз расмий каналида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика