"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ноябрь ойида Англия премьер-лигасининг энг яхши мураббийи деб тан олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Тен Хаг шогирдлари "Фулҳем" ва "Лутон Таун"ни бир хил - 1:0 ҳисобида мағлуб этган, "Эвертон" устидан ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0). Ўтказилган 15 турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” 27 очко жамғариб, чемпионат жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
53 ёшли Эрик тен Хаг ўтган ёздан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида "қизил иблислар" 2023/2024 йилги мавсумда Англия лига кубогини қўлга киритди.


