Ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги, ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳам тест синовлари учун тўловдан озод қилинади.
Шунингдек, аввалги йиллар битирувчиси бўлса ҳам маълум тоифа битирувчилари тест синовлари учун тўловларни амалга оширмайди.
Мазкур тоифага 2022 йилда таълим муассасаларини тугатаётган академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг битирувчилари ҳам киради.
Тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари, яъни 150 минг сўмни ташкил этади.


