Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда буйилги ОТМга кириш имтиҳонларидаги тест синовига тааллуқли тест саволлари суратлари тарқалди. ДТМ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, кимё фанидан тест топшириқлари акс этган тест саволлари китоби бугун, 8 август куни Фарғона вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.
Мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.


