
Эрон икки-уч ойдан кейин ядро қуролига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Бенри Ганц маълум қилди.
У агар Теҳрон ушбу қуролни ярата олса, Яқин Шарқда ядро пойгаси бошланиб кетишидан огоҳлантирган. Бунинг олдини олиш учун Россия, АҚШ, Хитой ва Европа Эронга сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиши зарарлиги таъкидланган. Исроил мудофаа вазири, шунингдек, АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши Теҳроннинг янада қатъий сиёсат олиб боришига имкон беради, деган фикрда.
Эрон бир неча кун аввал ядро музокараларига қайтишини айтган. Шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги ходимларини ядро объектларига киритган эди. Эрон “Умумий қўшма дастурлар режаси” келушуви доирасидан ташқарига чиқадиган мажбуриятларни бўйнига олмаслиги қайд этилган.
“Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар дастури” бир томондан Эрон, иккинчи тарафдан АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия ўртасидаги келишувдир. У 2015 йилда имзоланган. Унга кўра, расмий Теҳрон ядро қуролини яратишдан воз кечиши, Ғарб эса босқичма-босқич мамлакатга жорий қилинган санкцияларни бекор қилиши кўзда тутилган. Бироқ 2018 йилда АҚШ шартномадан чиққанини эълон қилди. Ўша пайтдаги Президент Дональд Трамп бу келишув Яқин Шарқда ядро пойгасини кучайтириб юборишини сабаб қилиб кўрсатганди.
Жозеф Байден президент этиб сайланганидан сўнг, Вашингтон Эрон билан музокараларга киришган. У Вена шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Жаҳонгир Қўзиев


