Шу йилнинг июль ойига қадар банк хизматлари истеъмолчилари томонидан Марказий банкка юборилган 922 та мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўрганиш жараёнида 65 нафар истеъмолчига жами 5,1 млрд. сўм миқдорида молиявий наф келтирилди.
Жумладан:
3,1 млрд сўм (52 та ҳолатда) миқдорида ортиқча ҳисобланган кредит тўловлари ва асоссиз равишда ундирилган маблағлар қайтарилди ва қайта ҳисоб-китоб қилинди;
1 млрд сўм (5 та ҳолатда) миқдорда омонат ва ҳисобварақ хизматлари бўйича молиявий наф келтирилди;
1 млрд сўмлик (8 та ҳолатда) кредит маблағлари тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.


