1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

TikTok Америкада фаолиятини тўхтатиши мумкин

Бу шахсий маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ.

TikTok Америкада фаолиятини тўхтатиши мумкин

TikTok 19 январдан бошлаб 170 миллион америкалик фойдаланувчи учун ишлашдан тўхташи мумкин, дея хабар бермоқда Тhe New York Times нашри.

 

"Агар АҚШ маъмурияти Apple ва Google каби компаниялар ТикТокни мамлакат ҳудудида тарқатганлик учун жазоланмаслигига кафолат бермаса, TikTok ўз фаолиятини тўхтатади. Қўшма Штатлар расмийлари Хитой ҳукумати ТikTok'дан америкалик фойдаланувчиларининг маълумотларини тўплаш ёки контентни Пекин фойдасига таъсир қилиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда", деб ёзади нашр.

 

Тhe New York Times'нинг қайд этишича, Доналд Трамп раҳбарлигидаги янги маъмурият вазиятни ўрганиб чиққанидан сўнг, TikTok бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика