TikTok энди видеолардан ташқари матнли постларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Ижтимоий тармоқ янгиланиш ҳақида бир кун аввал, 24 июль куни маълум қилди. [https://newsroom.tiktok.com/en-us/text-posts] > «Биз TikTokʼда матнли постлар имкониятлари кенгайтирилганини эълон қилишдан хурсандмиз, бу янги матнга асосланган контент яратиш > формати бўлиб, у ижодкорларга ўз ғояларини баҳам кўриш ва ўз ижодини ифода этиш имконини беради», — дейилади хабарда. Қайд этилишича, мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари матнга рангли фон, мусиқа ва стикерлар ҳам қўшишлари мумкин. Матнли пост яратиш учун фойдаланувчи иловада «камера»ни танлаши керак, шундан сўнг учта вариант пайдо бўлади: фотосурат, видео олиш ёки матн ёзиш. Шунингдек, матнли хабарларга ҳаштагларни ҳам қўш мумкин.