1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"TikTok” платформасига ўзбек тили қўшилиши мумкин

Ўзаро  ҳамкорлик масалалари онлайн мулоқотда муҳокама қилинди.

"TikTok” платформасига ўзбек тили қўшилиши мумкин

 

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бугун  “Tik-Tok” компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

 

“TikTok” вакиллари келгусида ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканлигини маълум қилган.

 

Комил Алламжонов мазкур таклифга қуйидагича муносабат билдирди:

“TikTok” — зарарли бўлса, уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади ўйлайман”.

 

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2021-йил июнь ойида “TikTok” блокланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Tik-Tok”чилар жаримага тортилгани ҳамда "Tik-Tok" сабаб ақшда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.   

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика