10 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Фаластин давлати ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Жавад Муҳаммад Авад ҳамда Юсуф Ал-Утайбий билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатлар чоғида томонларни қизиқтирган соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Турли шаклдаги бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.


