Дунёга машҳур Тож Маҳал чўкмоқда. Ямуна дарёси сувлари афсонавий мақбара деворларигача кўтарилди, дея хабар бермоқда «МИР24» телеканали.
Муссон мавсуми туфайли Ҳиндистон бўйлаб сув тошқинлари юз бермоқда. Оқибатда дарёларда сув сатхи кескин кўтарилган. Бунинг натижасида Тож Маҳал атрофидаги боғ аллақачон сув остида қолган. Бу 45 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда. Сув тошқини ҳозирда Аградаги бошқа тарихий обидаларга ҳам таҳдид солмоқда.
«Сув жуда кўп. Бу ерда ҳамма нарса сув остида қолмоқда. Сув ибодатхоналарга киради, уйларимизга киради, ҳовлиларни сув босади. Бу одамлар ва бинолар учун катта муаммо. Биноларнинг пойдеворини ювиб кетиши мумкин натижада улар қулаб тушади», - дейди ибодатхона руҳонийси.
Маълумот учун, Ямуна дарёси сатхининг кўтарилиши оқибатида Тож Маҳални охирги марта 1978 йилда сув босган.