1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тожикистонда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Икки мамлакат тадбиркорларининг товар ва маҳсулотларини харидорларга етказиш бўйича беминнат кўмакчи вазифасини ўташ мақсадида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйи иш бошлади.

Тожикистонда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

 

Савдо уйининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Эргаш Шоисматов ва “Oriyen Invest” инвестисия компанияси бош директори Саидисматилло Валиев иштирок этиб, бундан буён икки мамлакат тадбиркорларининг ҳамкорлиги янада ривожланишини таъкидлади. Чунки Савдо уйини ташкил этишдан мақсад тадбиркорлар учун қулайликлар яратишдир. Яъни тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари Савдо уйи орқали товарлар ва хизматларини реклама қилиш имконига эга бўлади. Савдо уйида кўргазмалар зали ташкил этилган бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарувчилар ўзларига янги харидорлар топишда амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Тадбирдан сўнг кўргазмалар залида маҳаллий тадбиркорлар учун ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди.

 

Яқиндагина Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо алоқалари ҳақида хабар берган эдик.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика