
Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмайди.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифини маъқуллади.
Жамшид Амиров


