1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Токиода нега норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда?

Токиодаги Олимпия стадиони ҳудудида Паралимпия ўйинлари ўтказилишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “ТАСC” хабар берди.

Токиода нега норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда?

 

 

 Паралимпия ўйинлари очилиш маросими арафасида намойишчилар аренадан атиги ярим километр нарида тўпланган. Стадион ҳудудида кўплаб полиция отрядлари йиғилган. Улар атрофдаги машиналар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам ҳаракатни тўсиб қўйди.

 

Бундай намойишлар бир ой олдин Олимпиада очилиши маросимида ҳам уюштирилган эди. Улар Японияда коронавирус тез  тарқалаётганига қарамай мусобақа бекор қилинмаганидан норози. Чунки “Токио-2020” Олимпиада ўйинларидан кейин Японияда касаллар сони кескин ортган.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика