1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тўқаев Марказий Осиё хавфсизлигини кучайтиришга чақирди

«Вазиятни издан чиқаришга бўлган уринишларга муносабат билдиришнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш муҳим», деган Қозоғистон етакчиси.

Тўқаев Марказий Осиё хавфсизлигини кучайтиришга чақирди

 

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида сифатли янги ёндашувларни ишлаб чиқмоқ зарур. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаотада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувида видеомурожаат шаклида нуқт сўзлаётиб маълум қилди, дея хабар бермоқда «Спутник» нашри.

 

«Ҳозирги пайтда ахборот алмашишни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги мувофиқлаштиришни оширишга оид алоҳида чоралар етарлича эмас деб ҳисоблайман. Вақт сифатли янги интеграция қилинган ёндашувларни шакллантиришни талаб қилмоқда. Ишончим комилки, мазкур учрашув бу учун яхши замин яратади», ­— деди Тўқаев.

 

Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги шароитларда минтақа учун барқарорликни сақлаш ва бутун чегаралар бўйлаб хавфсизликни мустаҳкамлаш энг муҳим вазифа саналади.

 

«Бу масалани биз ҳамкасблар билан 2022 йил октябрида Остонада бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё-Россия” форматидаги биринчи учрашувида батафсил муҳокама қилгандик. Хавфсизлик ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган», - деди у.

 

Тўқаевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувларининг механизми бу йўналишда аниқ ёндашувлар ва ечимларни шакллантиришга кўмаклашади.

 

«Гибрид метод ва ахборот технологияларини қўллаб, минтақадаги вазиятни издан чиқаришга бўлган уринишларга муносабат билдиришнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш муҳим», — деди Қозоғистон етакчиси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика