Бу ҳарорат пасайиши фонида кутиб олувчилар учун ажойиб қулайлик.
Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павильон халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган.
Яқин кунларда павильон ҳудудида кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.
Павильон вақтинчалик ечим бўлиб, келажакда терминалнинг ўзида кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.









