1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

Бу хавфсизлик чораларини таъминлашга хизмат қилади.

Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

 

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақида "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.

 

Қайд қилинишича, Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади. Шу боис, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатилади.

 

"Шу ўринда йўловчилардан ўзи ва ўзгалар хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика