Тошкент Метрополитени ДУКнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 август кунидан бошлаб "Юнусобод" йўналишининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари режали профилактик ишлар сабабли 4 ой муддатга ёпилади.
Мазкур йўналишдаги поездлар "Шаҳристон" ва "Минг Ўрик" бекатлари оралиғида одатий ҳаракатларини давом эттиради, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликнинг олдини олиш учун эса "Шаҳристон" - "Юнусобод" - "Туркистон" оралиғида бепул автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади ва уларнинг кунлик иш вақти тонгги соат 6:00 дан тунги соат 00:00 га қадар этиб белгиланади.
Маълумот учун, 2002 йилда "Юнусобод" йўналишидаги бекатлар айнан шундай сабаблар билан 3 ой муддатга ёпилган.


