1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

 

Бугун Тошкент метрополитенига яна янги тўрт вагонли 3 та метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақида метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ушбу поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади. Бу вагонлар йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида олиб келинган.

 

Таъкидланишича, 2025 йил январь-февраль ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режаланган.

 

Эслатиб ўтамиз, метрополитен 2024 йил 31 декабрда ҳам "Метровагонмаш" (Россия) заводида ишлаб чиқарилган 3 та поезд олганини эълон қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика