1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент-Қарши йўналишида поезд қатнови кенгайди

"Афросиёб" электропоездлари қатнови жорий йил 8-июлдан йўлга қўйилади.

Тошкент-Қарши йўналишида поезд қатнови кенгайди

 

“Тошкент – Қарши – Тошкент” йўналишида “Afrosiyob” электропоездлари қатнови яна 1 тага кўпайди

 

Жорий йил 8 июлдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади. 

 

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Қарши” йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан; 

 

“Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.

 

Шу боис, 2022 йил 8 июлдан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездлари қатновида ҳам ўзгариш кузатилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика