1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилояти прокуратурасига 4,5 млрд сўмга автотураргоҳ қурилади

Вилоят ҳокимлиги қарори билан прокуратура учун 0,93 гектар ер ажратилди.

Тошкент вилояти прокуратурасига 4,5 млрд сўмга автотураргоҳ қурилади

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 6 декабрь куни эълон қилинган ҳужжатига кўра, вилоят прокуратураси тасарруфидаги 0,93 гектар майдонда автотураргоҳ қурилиши учун 4,5 миллиард сўм маблағ ажратилади. Қарор вилоят бюджети даромадлар режаси ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

 

Мазкур маблағ прокуратура биноси ёнидаги ерда автотураргоҳ барпо этиш харажатларига йўналтирилади. Ҳужжатда қайд этилишича, прокуратура томонидан тегишли хат билан мурожаат қилингач, ҳокимлик уни кўриб чиққан ва тасдиқлаган.

 

Қайд этиш керакки, ажратилган маблағ миқдори жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, чунки ҳатто баъзи марказий идораларда ҳам бундай катта майдонга эга автотураргоҳ мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика