Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида яшаб, Facebook ижтимоий тармоғида фаолият юритадиган Муҳаммадсаид Толиповни номалум шахслар қўлини чопиб ташлагани айтилган хабарлар тарқалди. Аммо блогер ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Унинг видеомурожаати вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди [https://t.me/toshvilpressa/33567]. Аниқланишича, блогер ҳозирда ўзи яшайдиган туман марказий поликлиникасига жойлаштирилгани ҳамда қўли чопиб кетилгани фейк хабар бўлиб чиқди. > «Менга тааллуқли бўлмаган нарсани интернетга сиздиришибди. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Худога шукур соппа-соғмиз, ҳеч > қанақа босим йўқ, ҳаммаси жойида. Туман мутассадилари, участка нозири келди. Интернетда бўлаётган нарсадан хабарим йўқ эди, мана > ҳозир телефонда кўрдим. Албатта, буларнинг ҳаммаси ёлғон, бўҳтон. Кимдир қасддан буни тарқатгани аниқ. Бунинг тагига етамиз ва > суд орқали гапламашимиз», — дейди у.