1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ноқонуний ер савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида ноқонуний ер савдоси фош этилди

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ қатор ҳолатлар аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ноқонуний савдоларга алоқадор шахслар қўлга олинди.

 

Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1980 ва 1988 йилларда туғилган икки шахс ўзаро тил бириктириб, боғдорчилик ва узумчилик ширкатига тегишли 20 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинди. Шу ернинг ўзида ушбу ер участкасини ўз мулки сифатида тақдим қилган, 1964 йилда туғилган фуқаро ҳам ноқонуний битим вақтида қўлга тушди.

 

Бошқа ҳолатда, 1996 йилда туғилган шахс қариндошига тегишли бўлган, 2008 йилда туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 36 сотих ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотишга уринган. Шунингдек, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириш учун қўшимча 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Натижада у 160 минг АҚШ доллари олган вақтида далиллар билан қўлга олинди.

 

Яна бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 миллион 81 минг 740 АҚШ долларига сотишга келишган. Унга алоқадор шахслар бу ер участкасини турар-жой мақомига ўтказиб, кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиш эвазига қўшимча 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у 110 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

 

Ҳозирда барча гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика