Бугун, 4 апрель куни, соат 18:20 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Тошкент тумани, «Фаровон» МФЙ, Улуғбек кўчасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Фавқулодда вазиятлар ходимлари воқеа жойига 18:28 да етиб боришди. Ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари соат 19:03 да якунланди.
Ёнғин натижасида бир-бирига туташ икки бино ва учта носоз Дамас автомобили зарарланган. Умумий 145 квадрат метр майдон ёниб зарар кўрган бўлсада, ўт ўчирувчилар 700 квадрат метр майдонни сақлаб қолишга эришди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


