Қайд этилишича, соат 09:08 да Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Х.Иқбол” МФЙ ҳудуди Марказий шоҳ 3-тор кўчасида турган “MAN” русумли автотранспорт воситасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 09:17 да етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.


