1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида “закладчик”лар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида “закладчик”лар ушланди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 22-25 ёшдаги 3 нафар шахс 3 гр синтетик гиёҳвандлик воситасини назоратдаги харидорга 1,7 млн сўмга сотган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

 

Қўлга олинганлар орасидаги шахс (Х.Ғ.) нинг ёнидан 6 грамм “марихуана” аниқланди, шериги (Ш.Л.)га тегишли машинадан эса гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус ясалган баклажка топилди.

 

Олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу шахслар интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, “закладчик” сифатида фаолият юритгани ва уларга юборилган махсус локациялар орқали синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб, тарқатгани аниқланди.

 

Тезкор тадбир давомида ушлаган шахс (Ш.Л.)га юборилган сўнгги локация асосида Қибрай туманида “Чинобод” маҳалласи ҳудудидан вазни 20 гр бўлган синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган жойдан ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика