Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 2 қаватли бино ёниб кетди.
Қайд этилишича, соат 06:50 да Учтепа тумани Кичик халқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2 қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:57 да етиб бориб, ёнғин соат 07:20 да ўраб олинган va соат 07:23да ёнғин ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида 2 қаватли биноларда бирида тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган va жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби va моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


