1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 61 ёшли эркак ўз улфатини пичоқлаб қўйди

Ҳозирда у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Тошкентда 61 ёшли эркак ўз улфатини пичоқлаб қўйди

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 61 ёшли эркак ўз улфатини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 25 февраль куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани Қорасу кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И.нинг яшаш хонадонида юз берган. У таниши — 45 ёшли П.В. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. П.В. таниши Ш.И.ни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкканида, Ш.И. улфатига уни ўз уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида  стол устида турган ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.

 

Натижада П.В. олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди  билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика