Ижтимоий тармоқда Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал юзага келгани айтилган хабарлар тарқалди.
Унда ёзилишиша, автобус ҳайдовчиси йўловчи билан йўлкира масаласида тортишиб кетган. Йўловчи йўл ҳақини картадан тўлганини айтган, ҳайдовчи эса нақд пул беришни сўраган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Қайд этилишича, 114-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида юзага келган ҳолат масъул ходимлари томонидан назоратга олинган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ масъулларига мазкур ҳолатни батафсил ўрганиш, ҳайдовчи айбдор деб топилган тақдирда нисбатан тегишли чоралар кўриш ва жамоатчиликка ахборот бериш юзасидан кўрсатма берилган.


