Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида мактаб ўқувчилари дўкон сотувчилари томонидан калтакланганлиги ҳақидаги хабар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 14.00 ларда 2005 йилда туғилган 4 нафар мактаб ўқувчилари (А.Д., М.А., Х.К., М.В.) Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган дўконлардан бирига кириб, сотувчи ёрдамчиси 2005 йилда туғилган Ш.Л. ва унинг танишлари 2004 йилда туғилган С.Ҳ ҳамда 2005 йилда туғилган С.Ҳ.лар билан ўзаро гап талашиб қолишган.
Сўнгра улар дўкондан чиқиб, Қўйлиқ 4-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдига бориб ўзаро жанжаллашган. Натижада икки нафар вояга етмаганлар Х.К. ва М.В.лар тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилишган, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. "Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", — дейилади ИИББ хабарида.