1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “Экологик транспорт” тизими жорий қилинмоқда

Тошкент шаҳрида “Экологик транспорт” тизимини жорий этиш бўйича тушунтириш тадбири ташкил этилди.

Тошкентда “Экологик транспорт” тизими жорий қилинмоқда

Тошкент шаҳрида “Экологик транспорт” тизимини жорий этиш бўйича тушунтириш тадбири ташкил этилди. Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

​Мазкур тадбир Миробод туманида жойлашган “Файзабод” транспорт воситалари диагностика текшируви марказида бўлиб ўтди. Унда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

​Таъкидланишича, “Экологик транспорт” тизими автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш, экологик назоратни кучайтириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган. Тизим доирасида автомобиллар экологик ҳолатига қараб “тоза” (яшил), “ўрта” (сариқ) ва “зарарли” (қизил) тоифаларга ажратилади ҳамда махсус экологик стикерлар билан белгиланади.

 

​Масъуллар маълумотига кўра, экологик стикерлар транспорт эгалари учун биринчи марта бепул берилади. Шунингдек, автомобил эгалари бир йилда бир маротаба бепул текширувидан ўтиб, экологик тоифани яхшилаш имкониятига эга бўлади.

 

​Тадбир давомида фуқароларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берилди. Хусусан, эски русумдаги автомобиллар масаласига аниқлик киритилиб, транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили эмас, балки унинг техник ва экологик ҳолати муҳим экани таъкидланди. Экологик талабларга жавоб берадиган эски автомобиллар ҳам “яшил” экологик стикер олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилди.

 

​Шунингдек, экологик зоналар чегаралари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан белгиланиб, мазкур ҳудудларда экологик талабларга жавоб бермайдиган ёки экологик стикери мавжуд бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши маълум қилинди.

 

​Маълумот ўрнида, “Экологик транспорт” тизими босқичма-босқич жорий этилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларини қамраб олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика