1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм ўғирланди

Пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетган.

Тошкентда фуқароларнинг пластик карталаридан 12 млрд сўм ўғирланди

 

Аввалроқ «Газета.uz» Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келиб бир неча ходимни ҳибсга олгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм миқдоридаги пулларнинг ўғирланганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши тергов қилинмоқда.

 

Хабарда келтирилишича, жиноятни тўлиқ фош қилиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги принципини таъминлаш, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплатиш чораларини кўриш мақсадида бир қатор тергов-тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган.

 

Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика