1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “газ заправкалар” ёпилади

Бу бўйича ҳокимлик огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкентда “газ заправкалар” ёпилади

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда газ босими пасайиб кетиши юзасидан маълумот берди. 

 

Қайд этилишича, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

 

“Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика