Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, 13 декабрь куни соат 13:53 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган гўзаллик салони том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:02 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


