Ҳодиса 22 январь куни соат 09:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган. Унда 1998 йилда туғилган ҳайдовчи У.M. бошқарувидаги Malibu-2 ҳамда 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги яна бир Malibu-2 русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида бир нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


