ЙҲХББ берган маълумотга кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 21:23 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси "Афсона" биноси қаршисида бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ж.М. "Matiz" русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида уч нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.


