1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “метан заправкалар”даги навбатлар сабаб шаҳар автобуслари қатнови камайди

Автобусларга хизмат кўрсатувчи АГТКШлар сони вақтинча 11 тагача қисқартирилди.

Тошкентда “метан заправкалар”даги навбатлар сабаб шаҳар автобуслари қатнови камайди

 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим йўналишларда ҳаракатланаётган жамоат транспорти автобусларининг газ ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатда қолаётгани ҳақида хабарлар ва видеоматериаллар тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

 

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида кунига 1 мингдан ортиқ катта ва ўта катта сиғимли автобуслар сиқилган табиий газ (метан) ёқилғисида ҳаракатланиб келмоқда. Ушбу автобусларни ёқилғи билан таъминлаш 33 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) орқали амалга ошириб келинган.

 

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли пойтахт аҳолисини, ижтимоий муассасалар ва стратегик аҳамиятга эга объектларни табиий газ билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш мақсадида автобусларга хизмат кўрсатувчи АГТКШлар сони вақтинча 11 тагача қисқартирилди.

 

Шу муносабат билан “Ҳудудгаз пойтахт” филиали ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, фаолият юритаётган АГТКШлар рўйхати тасдиқланди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан ушбу рўйхат асосида автобусларни ёқилғи қуйиш шохобчаларига етказиш жадвали ишлаб чиқилди.

 

АГТКШларгача бўлган масофанинг узайиши, қиш мавсумида газ истеъмолининг ортиши ҳамда магистраль газ қувурларидаги босимнинг пасайиши натижасида автобусларга ёқилғи қуйиш вақти сезиларли даражада ошиб, шохобчаларда навбатлар юзага келмоқда.

 

Мазкур вазиятни қисқа муддатда барқарорлаштириш, йўналишлардаги автобуслар ҳаракати ва қатнов оралиғини сақлаб қолиш, шунингдек йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти ва масъул бўлинмалар томонидан тунги навбатчилик ташкил этилган.

 

Ҳозирда вазият доимий назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика