21 март куни соат 18:40 да Мирзо Улуғбек тумани Абдуллла Қодирий кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:49 да етиб бориб, ёнғин соат 18:50 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


