Бугун, 31 декабрь куни соат 07:38 да Чилонзор тумани Муқумий кўчасида жойлашган овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:51 да қуршаб олиниб, соат 07:54 ўчирилди.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


