1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон Ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

Унда 11 та савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди.

Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон Ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси томонидан инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов, Озарбайжон Республикаси томонидан иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов делегацияларга раҳбарлик қилди. Форумда, шунингдек, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Савдо-саноат палаталари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

 

Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, талабга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва истиқболли бозорларга олиб чиқиш мақсадида саноат кооперациясини кенгайтиришда катта салоҳият мавжудлигини қайд этдилар ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон доиралари вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорликка чақирдилар. Шу билан бирга, икки давлат тегишли вазирликларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

 

Савдо алоқаларини кенгайтириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсадида яқин келажакда икки мамлакат бозорларига талабга эга маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, мунтазам савдо ва бизнес миссияларини ўтказиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун платформалар яратиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Сўзга чиққанлар ҳудудлараро ҳамкорлик доирасида янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидладилар. Йиғилиш давомида Бухоро ва Ланкарон, Хива ва Шуша, Қўқон ва Шеки, Самарқанд ва Ганжа шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан қатор муҳим ҳужжатлар, Тошкент ва Боку ўртасидаги ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

 

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг Б2Г ва Б2Б форматидаги учрашувлари ҳамда Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши ташкил этилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика