1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда қашқадарёлик 20 ёшли йигит портлаш уюштирмоқчи бўлди

Суд ҳукми билан у 6 йилга қамалди.

Тошкентда қашқадарёлик 20 ёшли йигит портлаш уюштирмоқчи бўлди

 

Жорий йилнинг 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида 2005 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган T.Н.гa нисбатан Жиноят кодексининг 155 (терроризм), 244-1 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-2 (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари билан ҳукм ўқилиши ортидан айрим медиаманбаларда судланувчининг 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши нотўғри талқин қилинган видеолавҳа ва шарҳлар тарқалди. Ушбу хабарлар асосида турли муносабатлар билдирилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тергов ва суриштирув жараёнида тўпланган материалларни ўрганиш шуни кўрсатдики: T.Н. 2023 йилдан бошлаб интернет тармоғи орқали мустақил равишда диний билимларни ўрганиш давомида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушган. Натижада у Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан кескин норозилик билдирган ҳамда жаҳон интернет тармоқлари орқали Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган ва мамлакатимизда фаолияти тақиқланган — Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти аъзолари билан яқин алоқада бўлиб, уларнинг қўпорувчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни бошлаган.

 

Кейинчалик, T.Н. “Instagram” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали Сурияда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида бўлган, Тожикистон Республикаси фуқароси — “Хабарғои сурия” профили фойдаланувчиси билан яқин алоқа ўрнатган ва унинг таъсирида диний қарашлари янада радикаллашган.

 

Шунингдек, T.Н. жанговар ҳаракатларда иштирок этиш ҳамда ушбу террорчилик ташкилоти таркибига қўшилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетиш йўлларини излаган. Бундан ташқари, террорчилик ғояларини тарғиб қилувчи маърузалар таъсирида Тошкент шаҳри ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишга тайёргарлик кўрган.

 

Судланувчи ўзида сақлаган ҳамда интернет орқали тарқатган тақиқланган диний экстремистик ва террорчилик материаллари билан ҳам шуғулланган.

 

Юқоридаги қонунга зид хатти-ҳаракатлари учун T.Н.гa жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят моддалари санкцияларида узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлсада, суд енгиллаштирувчи ҳолатларни қўллаган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

 

Шунингдек, суд тарафларга биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози бўлган тақдирда, қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш ёки протест келтириш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика