1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда қуёш ультрабинафша нурлари энг юқори даражага кўтарилиши мумкин

Бу каби ноқулай об-ҳаво шароитида терида бир қатор касалликлар юзага келиши мумкин

Тошкентда қуёш ультрабинафша нурлари энг юқори даражага кўтарилиши мумкин

 

Тошкентда 27 июнь куни қуёшнинг ультрабинафша нурланиш даражаси юқори бўлиши кутилмоқда. Хусусан, соат 13:00 ва 14:00 оралиғда қуёш ультрабинафша нурлари 12 баллик тизимда 11 баллик даражага етади.

 

Мутахассисларнинг фикрича бундай ноқулай об-ҳаво инсон терисида бир қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Оқибатда терида қичишиш ва шишлар кузатилади.

 

Бундан ташқари, нурланиш индекси юқори бўлган вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт юриш саратон касаллигига мойилликни ошириб, иммунитетни пасайтиради. Мутахассислар бу каби ноқулай об-ҳаво шароитида қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмасликни тавсия этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика