Юнусобод туманида номаълум шахслар 2002 йилда туғилган X.N.ga тегишли уч дона скутер (умумий қиймати 1 200 АҚШ доллари) ва иккита электросамокатни (550 АҚШ долларлик) ўғирлаб кетишган.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятда гумон қилинаётган, 2004 йилда туғилган T.A. ва A.У. шахсига аниқлик киритилиб, улар қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.


