1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда сим ёғочдаги электр симлари ёниб кетди

Айни вақтда тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.

Тошкентда сим ёғочдаги электр симлари ёниб кетди

 

Бугун, 15 декабрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий МФЙ ҳудудидан ўтган электр узатиш ҳаво тармоғидаги кабел ёниб кетди.

 

Унга кўра, Яккасарой тумани Муқумий кўчасидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи ҳаво электр узатиш тармоғида юкламанинг ортиб кетиши натижасида симларнинг қисқа туташувида кичик ёнғин содир бўлган.

 

“Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида газ босимининг пасайиб кетди. Натижада электр энергиясига бўлган талаб ортиб жойлардаги мавжуд паст кучланишли электр узатиш тармоқларида аварияли узилиш ҳолатлари юзага келмоқда”, дейилади хабарда.

 

Айни вақтда Яккасарой ТЕТКнинг тезкор гуруҳ ишчи-ходимлари томонидан аварияни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилган. Унга кўра, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, авария ҳолати бартараф этилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика